Хитой Янцзи дарёсида тошқинга қарши чораларни кучайтирмоқда

Хитой Янцзи дарёсида тошқинга қарши чораларни кучайтирмоқда

Хитой ҳукумати мамлакатнинг энг йирик сув йўли – Янцзи дарёси ҳавзасида тошқинга қарши чораларни кучайтирмоқда. Яқин режалар орасида сув тошқини олдини олиш учун ҳар томонлама тайёргарлик кўриш кўзда тутилган, деб хабар беради Kazinform.

Хитой Халқ Республикаси сув ресурслари вазирининг ўринбосари Чен Мин Янцзи дарёси ҳавзаларида ва Хитойнинг учинчи йирик кўли бўлган - Тайху кўли ҳавзаларида тошқинга қарши чораларни кучайтиришга чақирди.

"Сув тошқиннинг олдини олиш учун ҳар томонлама тайёргарлик кўриш ва заиф алоқаларни мустаҳкамлаш керак", - дея Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосарининг сўзларидан иқтибос келтиради Xinhua агентлиги.

Хитой расмийси ёғингарчиликни башорат қилиш ва сув тошқини мониторинги имкониятларини яхшилашга чақирди ва сув тошқини оқибатларини юмшатиш учун гидротехник иншоотлардан мувофиқлаштирилган ҳолда фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Узунлиги 6 минг километрдан ортиқ бўлган Янцзи дарёсида Хитойнинг Чунцин, Ухань, Нанкин ва Шанхай каби энг йирик кўп миллионли мегаполислари жойлашган.

Янцзи дарёси бўйида шаклланган шаҳар кластерлари Хитой ялпи миллий маҳсулотининг 30% дан ортиғини ташкил этади. Улар орасида Янцзи дарёси дельтаси мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган минтақаларидан биридир.

2021 йил охирига келиб, Янцзе дарёси иқтисодий камари ялпи ички маҳсулоти 53 триллион юандан (7 триллион доллардан ортиқ) ошди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!