Хитой 2020 йил охиригача халқаро спорт мусобақаларини ўтказишдан бош тортди

Хитой 2020 йил охиригача халқаро спорт мусобақаларини ўтказишдан бош тортди

Хитой пандемия сабабли 2020 йил охиригача ўз ҳудудида ҳар қандай халқаро спорт мусобақасини ўтказишдан бош тортди. Бундан фақат Пекиндаги қишки Олимпиадага синов мусобақалари истисно қилинади.

Бу ҳақда Хитой бош спорт бошқармаси маълум қилган.

Пекиндаги Олимпиада 2022 йилнинг 4-20 февралида ўтказилиши белгиланган.

Хитойда сентябрь-октябрда Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ва Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) мусобақалари, ноябрда эса фигурали учиш бўйича гран-при серияси босқичи бўлиб ўтиши керак эди. Сериянинг финали Хитойда декабрда ўтказилади ва у 2022 йилги Олимпиадага синов мусобақаси ҳисобланади. 

Аввалроқ пандемия сабабли Хитойда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати ва замонавий бешкураш бўйича жаҳон чемпионати ҳамда “Формула-1” пойгаси босқичи каби турнирлар бекор қилинганди ёки кейинроққа кўчирилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!