Хирмоннинг баракаси ҳар бир донда. Ғаллани талофатсиз омборга етиб бориши ИИББ ходимларининг назоратида

Хирмоннинг баракаси ҳар бир донда. Ғаллани талофатсиз омборга етиб бориши ИИББ ходимларининг назоратида

Жорий йилда Тошкент вилоятида 119 минг 195 гектар сувли майдонларига буғдой экилган бўлиб, ҳозирда барча майдонларда бошоқлар пишиб етилган. Ғалланинг навларига қараб, ўрим-йиғим ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирда вилоят ИИОларининг икки мингга яқин ходимлари карантин тадбирларида хизмат қилаётган бўлса, хирмонни ўз вақтида нес-нобуд қилмай йиғиб олишда фермер хўжаликлари вакилларига ҳам яқиндан ёрдам бериб келмоқдалар.

Хирмонни омборга ўз вақтида етказиш, талон тарожлик ва бошқа турли ҳолатларнинг олдини олиш, қолаверса, йиғим жараёнларида иштирок этувчи фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бир гуруҳ ходимлар билан биргаликда ИИВ Академиясининг курсантлари тадбирларга фаол иштирок этиб туну кун хизмат қилмоқдалар.

Шунингдек, ўрим жойларида ички ишлар бўлими раҳбарлари томонидан, бу йўналишдаги ишларни ўз вақтида самарали ташкил этиш, пандемия бўлишига қарамасдан хирмонларни кечиктирмай йиғиб олиш ва хавфсизлик масалалари юзасидан, ходимларга кунлик йўриқномалар ўтказилиб, берилган зарурий топшириқларнинг ижроси назорат қилинмоқда.

Мазкур йиғим ишларини биргина Оққўрғон тумани мисолида оладиган бўлсак, ҳозирдатуманнинг 10  гектардан ортиқ майдонда ғалла ҳосили етиштирилмоқда. Бу ерлардан 34 тоннага яқин ҳосил йиғиб олиш режалаштирилган. Шундан, 31 500 тонна товар-дон, 2 минг тоннадан уруғлик ҳосилидир. Ҳосилни нес - нобуд қилмасдан ўз вақтида ўрим-йиғим ишларини бажариш мақсадида 27 та отряд шакллантирилиб, 27 та ўрим комбайнларига 54 нафар оператор бириктирилган бўлиб, уларга ҳам ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалий кўмак кўрсатилиб келинмоқда.

Ҳозирда туманнинг 13 та ҳудудида ғалла ўримлари давом этмоқда. Ҳосилдорлик даражаси ўртача 60-70 центнерни ташкил қилаётган бўлса-да, ўримда биринчилар қаторида «Озодлик» ҳамда «Т-Ислом» фермер хўжаликлари давлат шартномавий режаларини ортиғи билан бажардилар.

«Дон» топшириш корхонасида ҳам турли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ИИБ ходимлари томонидан тўлиқ назорат ўрнатилган бўлиб, хирмон қабул қилиш ишлари карантин қоидалари асосида амалга ошириб келинмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!