Хави «Барса»да клуб элчиси сифатида қолиши мумкин

Хави «Барса»да клуб элчиси сифатида қолиши мумкин

Хави «Барселона» бош мураббийлигидан кетганидан кейин ҳам клуб тизимида қолиши мумкин.

Агар 44 ёшли мутахассиснинг истеъфоси ростдан ҳам амалга ошса, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти унга клуб фонди элчиси лавозимини таклиф қилмоқчи, деб хабар берaди Catalunya Radio.

Хави аввалроқ мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилганди.

29-турдан кейин «Барса» Ла Лигада «Реал»дан 8 очко ортда қолиб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар Лигасининг чоракфиналида «ПСЖ» билан ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!