XАМАС янги раҳбар танлаш жараёнини бошлади

 XАМАС янги раҳбар танлаш жараёнини бошлади

Фаластиннинг Хамас ҳаракати Теҳронда Исмоил Ҳания ўлдирилганидан кейин янги раҳбар танлаш жараёнини бошлади. Бу ҳақда шанба куни ташкилот расмий баёнотида маълум қилди.

«Раҳбаримиз [Исмоил Ҳания] шаҳид бўлгач, ҳаракат раҳбарияти ўзининг бошқарув ва маслаҳат муассасаларида ҳаракатнинг янги раҳбарини танлаш бўйича кенг кўламли маслаҳатлашув жараёнини бошлади», — дейилади баёнотда.

Ҳамас ҳаракати Ҳаниянинг ўлдирилиши «Фаластин Хамас ва Фаластин қаршиликларини янада кучлироқ ва ўз йўли ва ёндашувини давом эттиришда қатъийроқ қилишини» таъкидлади.

Фаластин ҳаракати янги раҳбарни танлаш бўйича маслаҳатлашувлар натижаларини маслаҳатлашувлар якунланганидан кейин эълон қилишини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!