Халқаро меҳнат ташкилотининг яна бир конвенцияси ратификация қилинади

Халқаро меҳнат ташкилотининг яна бир конвенцияси ратификация қилинади

Халқаро меҳнат ташкилотининг Ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисидаги 156-сонли Конвенцияси (Женева, 1981 йил 23 июнь) ратификация қилиниши кутилмоқда.

Шу мақсадга қаратилган қонун Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, мазкур халқаро конвенция оилада мажбуриятлари бўлган ходимлар учун тенг имконият ва шароитларни таъминлашга қаратилган.

Конвенцияга қўшилган мамлакатлар бундай ходимларга нисбатан меҳнат ҳуқуқлари соҳасида камситишнинг олдини олиш чораларини кўриш мажбуриятини зиммасига олади.

Сенаторлар миллий қонунчиликнинг Конвенция қоидаларига мувофиқлигини, уни ратификация қилишдан кутилаётган натижалар, шунингдек, уни кейинчалик имплементация қилиш механизмларини атрофлича муҳокама қилди.

Конвенциянинг ратификация қилиниши миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, меҳнат муносабатларига оид талабларни, шу жумладан, халқаро стандартларни самарали жорий этишга, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий нуфузини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!