Венгрия Ўзбекистон фуқаролари учун вакансия таклиф қилади

Венгрия Ўзбекистон фуқаролари учун вакансия таклиф қилади

Венгриянинг “Worknet Kft” компанияси директори Давид Пензеш ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Ҳожиакбар Файзуллахўжаев ўртасида видеоконференция орқали музокара бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида ҳамкорларимизга салоҳиятли меҳнат мигрантларини танлаб олиш, тайёрлаш, хорижий тилга ўқитиш соҳасидаги фаолият, давлат томонидан тақдим этиладиган кафолат, яратиладиган шароит ҳақида батафсил маълумот берилди.

Венгрия томони агентлик билан ҳамкорлик ўрнатиш, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ушбу мамлакатда ишга жойлаштириш мақсадида битим тузишга тайёрлигини билдирди.

Музокара якунида мазкур ҳужжатни имзолаш бўйича келишувга эришилди. Агентлик томонидан Венгрия компанияси раҳбариятига танишиш ва таклиф киритиш мақсадида битим нусхаси юборилди. Ўз навбатида, Давид Пензеш апрель ойидаёқ қурилиш объектларида 100 иш ўрни тақдим этилишини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!