Нобель мукофотига Гутерришнинг номзоди қўйилди

Нобель мукофотига Гутерришнинг номзоди қўйилди

БМТнинг Фаластин қочқинлар агентлиги (UNRWA), Халқаро суд ва БМТ раҳбари Антониу Гутерриш бу йилги тинчлик учун Нобель мукофотига номзодлар қаторида. Бу ҳақда эксперт хулосаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Аммо қўмита мукофотни ҳеч кимга бермаслик тўғрисида қарор қабул қилиши ҳам мумкин, бу 19 марта содир бўлган. Энг охирги марта бу каби ҳодиса 1972 йилда бўлган.

Нобель мукофотига номзодлар 50 йил давомида сир сақланади, аммо номзодлар ўз танловларини ошкор қилишлари мумкин. Таниқли номзодлар орасида БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги, Рим папаси Франциск ва британиялик табиатшунос Дэвид Аттенборо бор. Бу йил мукофотга жами 286 нафар номзод кўрсатилган.

Ўтган йили мукофот қамоқдаги эронлик аёллар ҳуқуқлари фаоли Наргис Муҳаммадийга топширилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!