Гаитида жангарилар тўдаси ҳужуми оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди

Гаитида жангарилар тўдаси ҳужуми оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди

Гаити пойтахтидан 100 км шимолда жойлашган Понт-Сонде шаҳрига жангарилар тўдаси ҳужуми оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланди.

Бу ҳақда Гаитининг Le Nouvelliste газетаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, қароқчилар шаҳарга ҳужум қилиб, бир қанча биноларга ўт қўйган ва отишма бошланган. Понт-Сонденинг юзлаб аҳолиси шаҳарни тарк этишга мажбур бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!