Ҳиндистонда леопард етти кишига ҳужум қилди

Ҳиндистонда леопард етти кишига ҳужум қилди

Ҳиндистоннинг Ражастан штатида леопард етти кишини ўлдирди. Натижада 20 та қишлоқдаги мактаблар ёпилди.

Йиртқичдан қўрқиш, аҳолини тунги патрулларни ташкил этишга мажбур қилди. Ўткир қуроллар ва таёқлар билан қуролланган одамлар қишлоқ кўчаларини қўриқламоқда.

Ҳозирда Ҳиндистон қуролли кучларининг бир қисми ҳам леопардни қидиришга қўшилди. Аскарларга ҳайвонни зарарсизлантириш вазифаси юклатилган.

Қидирувда 10 та гуруҳда 90 дан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Леопард қурбонлари 5 ва 16 ёшли икки қиз, 65 ёшли аёл ва руҳоний эди. Яқин атрофда чорва моллари бўлса-да, леопард одамларга ҳужум қилишни афзал кўрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!