Тошкент халқаро аэропортига “Дубай – Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Натижада фуқаронинг қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 1 дона тилла соат борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосаларига кўра, соф вазни 151,69 грамм бўлган ушбу қўл соати қарийб 338 млн. сўмга баҳоланмоқда.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Нью-Йоркдан учиб келган фуқарога тегишли сумкалар ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган “ROLEX OYSTER PERPETUAL DATEJUST” брендига мансуб 156 млн. сўм бўлган қўл соати борлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, Дубайдан учиб келган фуқаронинг қўл ва йўл сумкалари кўздан кечирилганда, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган “BVLGARI” номли 1 дона билакузук ва 1 дона узук борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, унинг қиймати 71 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Ушбу ҳолатлар юзасидан МжтКнинг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилган.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.