Венесуэла Олий суди Мадурони расман ғолиб деб эълон қилди

Венесуэла Олий суди Мадурони расман ғолиб деб эълон қилди

Венесуэла Олий суди президент Николас Мадуронинг сўнгги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани ҳақидаги даъволарини тасдиқлади ва уни расман ғолиб деб эълон қилди.

Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Июнь ойидаги сайловлардан кейин Венесуэлада оммавий норозилик намойишлари бошланди. Уларнинг иштирокчилари расмий маълумотларга кўра, кичик фарқ билан ғалаба қозонган Николас Мадурони натижаларни сохталаштиришда айбламоқда. Мухолифат вакилларининг таъкидлашича, Эдмундо Гонсалес сайловда 70% дан ортиқ овоз билан ғалаба қозонган. Бу баёнот, хусусан, Интернетда эълон қилинган эхит-полл натижаларига асосланади.

Олий суд бу маълумотларни ишончсиз деб атади ва Мадурони сайлов ғолиби деб тан олди. Шунингдек, у Мадуронинг Шимолий Македония хакерлари томонидан уюштирилган киберҳужум сайлов кечаси овозларни санаб чиқиш ва батафсил натижаларни эълон қилишни кечиктирганлиги ҳақидаги даъволарига ҳам қўшилди. Бундай киберҳужум содир бўлганига ҳеч қандай далил келтирилмаган. Агентликлар Олий судни Мадуро ҳукуматига содиқ деб аташади.

🔸Лотин Америкасининг тўққизта давлати, жумладан Аргентина, Коста-Рика, Панама, Парагвай, Эквадор Мадуронинг ғалабасига шубҳа қилди ва сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишга чақирди.

🔸Россия президенти Владимир Путин, ўз навбатида, Николас Мадурони сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Қўшма Штатлар Эдмундо Гонсалесни сайловда ғолиб деб эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!