Ҳиндистонда 15 киши сирли касалликнинг қурбонига айланди

Ҳиндистонда 15 киши сирли касалликнинг қурбонига айланди

Ҳиндистон ғарбида номаълум касалликнинг тўсатдан авж олиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди .

«Гужаратнинг Кутч туманидаги Лахпат шаҳрида сўнгги саккиз кун ичида сирли иситмадан ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди, бироқ расмийлар унинг сабабини ҳали аниқлай олмади», — дейилади хабарда.

Номаълум иситма 3-7 сентябрь оралиғида ўн киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Кейин яна камида бешта ўлим қайд этилди, деб ёзади нашр.

Дастлаб, сирли касаллик пневмония деб ҳисобланган. Кейинчалик тадқиқотлар H1N1 гриппи вируси, чўчқа гриппи, Қрим-Конго геморрагик иситмаси (КККА), безгак ва данг иситмаси туфайли ўлимни истисно қилди. Марҳумнинг тестлари Пунедаги Миллий вирусология институтига юборилган.

«Натижалар бир-икки кун ичида келиши кутилмоқда. Бу маълум вирусми ёки янги нарсами, аниқлаш учун натижаларни кутишимиз керак бўлади», деди маҳаллий маъмурият расмийси Амит Арора.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!