«Ўзгидромет» дам олиш кунлари аномал иссиқ бўлишидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари аномал иссиқ бўлишидан огоҳлантирди

Сўнгги кунларда мамлакат ҳудуди бўйича ёз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан 7-10 даражага юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. “Ўзгидромет” хабарига кўра, бу ҳодиса Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши билан боғлиқдир.

Дам олиш кунларида иссиқ яна кучаяди, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 40-43 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 даража иссиққача исийди, кечалари эса 22-27 даража иссиқ атрофида, республиканинг чўл ҳудудларида баъзи жойларда 30 даража иссиққача бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида бу ёзнинг энг иссиқ бошланишидир. Масалан, Тошкентда ушбу йилгача июн ойининг биринчи ҳафтасида ҳароратнинг мутлақ (абсолют) максимуми 37-39 даражадан юқори бўлмаган.

Дам олиш кунлари республика бўйича шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

“Ҳурматли мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари. Шунга эътибор берингки, ҳаво ҳарорати 2 метр баландликда ва сояда ўлчанади! Дам олиш кунлари айрим тоғли ҳудудларда кечга томон конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор”, дейилади маълумотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!