«Ўзбекнефтгаз» инкор қилди. Наманганда нима портлади?

«Ўзбекнефтгаз» инкор қилди. Наманганда нима портлади?

Кеча, 6 декабрь куни тушлик вақтида Наманган шаҳри ва Мингбулоқ, Тўрақўрғон, Уйчи ҳамда Чортоқ туманларида кучли гумбурлаш овозлари эшитилгани ва бунинг сабаби Мингбулоқда нефт қидириш ишлари билан боғлиқ экани ҳақида интернет ОАВларда хабарлар тарқалганди. Аммо «Ўзбекнефтгаз» мазкур маълумотни тасдиқламади.

«Биз расман мазкур маълумотнинг ёлғон ва асоссиз эканини билдирамиз. Ҳозирда «Мингбулоқ» конида ўзбекистонлик ва хитойлик мутахассислар штат режимида М-15 қудуғида иш олиб боришмоқда. 

Шу муносабат билан фуқароларга ишончли манбаларнинг маълумотига эътибор қаратишга, журналистлардан эса тасдиқланмаган маълумотлар тарқатмаслик ва аҳолини чалғитмасликни сўраймиз» — дейилади компания хабарида.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» очиқ ахборот сиёсати юритиши ва ОАВ билан ҳар доим ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилган.

Кучли гумбурлашларга нима сабаб бўлганига эса расмий ахборотда ҳеч қандай аниқлик киритилмаган.

Xabar.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!