Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида 22-26 апрель кунлари ёшлар учун молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади

Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида 22-26 апрель кунлари ёшлар учун молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтади

⏺Рақамли молиявий саводхонлик, молиявий хавфсизлик, рақамли молиявий хизматлар ҳақида кўпроқ билишни хоҳлайсизми?

⏺Марказий банкнинг кенг кўламли таълим лойиҳасида иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг!

⏺«Global Money Week 2024» доирасида Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда бутун мамлакат бўйлаб молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.

⏺Тадбирда рақамли молиявий саводхонлик ҳақида энг сўнгги билим ва кўникмаларга эга бўласиз.

⏺Юқори малакали мутахассислар сиз учун сўзга чиқиб, молиявий хавфсизлик, ҳимоя ва ресурсларингизни кўпайтириш ҳақида гапириб беришади.

Маҳорат дарслари жадвали:
• 22 апрель – Термиз шаҳри
• 23 апрель – Қарши шаҳри
• 24 апрель – Гулистон, Фарғона шаҳарлари
• 25 апрель – Жиззах, Андижон, Нукус ва Бухоро шаҳарлари
• 26 апрель – Самарқанд, Наманган, Навоий ва Урганч шаҳарлари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!