Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар ҳақида
Жами ҳолатлар 167тани ташкил этмоқда. Лондондан келган бемор соғайди – тузалиб кетганлар энди 8 киши.
Вирус қайд этилган ҳудудлар рўйхатига Навоий ҳам қўшилган (9/14). Аксарият беморлар Тошкентда, водий вилоятларидаги беморлар сони 50га яқинлашяпти.
? Ўнга яқин киши оғир аҳволда, Фарғонадаги 59 ёшли аёл сунъий нафас олиш аппаратига уланди.
? Беморлар сони бўйича Тошкентдан кейинги ўринда Фарғона. Карантин қоидалари энг кўп бузилаётган ҳудудлар рейтингида ҳам худди шундай .
? 31 мартгача 22 мингдан ортиқ тест ўтказилган. Хитойдан 200 мингта тест-системаси сотиб олинди.
? Карантин туфайли хорижга кетолмаган 163 мингдан ортиқ кишига иш топиш чоралари кўрилмоқда.
? Карантин вақтида маҳалла ходимларининг уйма-уй юрганига изоҳ берилди.
? Нурмат Отабеков коронавируснинг болаларга юқиши масаласида маълумот берди. 1 апрелдан боғча болалари учун телевизион машғулотлар бошланади.
? Транспорт ҳаракати учун стикер: янги тартиб ва рухсатнома талаб этилмайдиган ҳолатлар . Пойтахтнинг ўзидан 27 мингдан кўп мурожаат тушди. Энди ариза бериш учун OneID шарт эмас. Стикерни қалбакилаштирган шахсларга жиноий иш очилди.