Ўзбекистондаги асосий байрам тадбирларини саҳналаштирган режиссёр вафот этди

Ўзбекистондаги асосий байрам тадбирларини саҳналаштирган режиссёр вафот этди

Режиссёр Шамсиддин Қодиров 63 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

У фаолияти давомида юзга яқин маданий-маърифий тадбирлар, Наврўз халқ сайиллари, Мустақиллик кунига бағишланган оммавий байрам ва концерт дастурларини моҳирона саҳналаштириб, маданият ва санъатимиз тарғиботига катта ҳисса қўшган.

Шамсиддин Қодиров маданият соҳасидаги 37 йиллик фаолияти давомуда томоша санъатининг янгидан жонланиши ва ривожланишига муносиб ҳисса қўша олганлар шахслардан бири эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!