Ўзбекистонда йил бошидан буён 100дан ортиқ бола ЙТҲ туфайли вафот этди

Ўзбекистонда йил бошидан буён 100дан ортиқ бола ЙТҲ туфайли вафот этди

Билдирилишича, 28 июль куни Олий Мажлис юқори палатасининг ўн еттинчи ялпи мажлиси олдидан Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Сенат хабарига кўра, мажлисда республикада содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ масалага алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли 2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 3,5 миллионга яқин, 2020 йилга нисбатан 40,8 фоизга кўп йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган.

Қайд этилишича, оқибатда 3 754та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 3 170 нафар фуқаро жароҳатланган ва 954 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

2021 йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 542та ЙТҲ содир этилиб, уларда 458 нафар бола жароҳатлангани ва 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлгани танқидий муҳокамаларга сабаб бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!