Ўзбекистонда “яшил” энергетика ривожлантирилмоқда

Ўзбекистонда “яшил” энергетика ривожлантирилмоқда

Ўзбекистонда муқобил электр энергиясини ривожлантиришга йўналтирилган йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Зомин туманида шамол электр стансияси қурилмалари ўрнатилаётган жараён видеога муҳрланди.

Маълумотларга кўра, ушбу электр стансияси экологик нуқтаи назардан барча талабларга жавоб беради.

Қайд этиш жоизки, шамол электр стансиялари атмосферага зарарли ташламалар чиқармайди ҳамда қайта тикланувчи электр манбаи ҳисобланади. Шу билан бирга, у экотизим ва биохилма-хилликни сақлашда муҳим аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда шамол электр энергиясини ривожлантириш орқали ортиқча сув ресурсларидан фойдаланишнинг олди олинади.

Аҳамиятли жиҳатларидан яна бири, шамол электр стансияси аҳолини ҳамёнбоп электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!