Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари жорий қилинади

A A A
Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари жорий қилинади


Ўзбекистонда маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча имконият ва қулайликлар яратиш, туризм салоҳияти юқори ҳудудларда туристик хизматларни кўпайтириш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб туризмнинг янги турлари жорий қилинади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 582-сонли қарорида айтиб ўтилган.

Қарорга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб туризмнинг қуйидаги янги турлари жорий қилинади:

Саноат туризми – маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш;
Геология туризми – олтин, руда ва бошқа минерал ресурслар қазиб олувчи конлар, шахталар, фаолият юритмаётган геологик объектларида технологик жараёнларни, шу жумладан, тоғ жинсларини портлатиш тадбирларини бехатар масофадан кузатиш, мутахассислар билан мулоқот қилиш, тоғ релефлари бўйича экскурцияларни ташкил қилишни назарда тутади;
Илмий туризм – илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялар, обсерваториялар ҳамда планетарийлар, Фанлар академияси ва унинг тизимидаги ташкилотларга ташриф буюриш орқали фан ва техника ютуқлари билан танишиш;
Ҳарбий туризм – ҳарбий тарих ва фаолият билан боғлиқ жойларга ташриф буюриш, ёдгорликлар ва тадбирларда қатнашиш, ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва шароитлари билан яқиндан танишиш, ҳудудларда туристларга ўқ отиш бўйича пулли хизматлар ташкил қилиш;
Давлат-бошқарув туризми – мамлакатнинг сиёсий ҳаёти, давлат органлари ва ташкилотларининг тарихи ва фаолиятини акс эттирувчи жойларга, хусусан, Ҳукумат бино ва иншоотларига ташриф буюришни ўз ичига олган.
Туризмнинг янги турларини жорий этишга, шу жумладан, объектлар рўйхатини шакллантириш, уларга кириш-чиқиш тартибини ишлаб чиқиш, уларда пулли ва бепул кўрсатиладиган хизматларни белгилаш, тушаётган маблағлардан самарали фойдаланишга қуйидагилар масъул этиб белгиланди:

саноат туризми бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

геология туризми бўйича — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;

илмий туризм бўйича-Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Фанлар Академияси;

ҳарбий туризм бўйича — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;

давлат-бошқарув туризми бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мудофаа вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ва хорижий туристларга қуйидаги хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади:

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси, «Шон-шараф», «Қуролли Кучлар» давлат музейлари ва ҳудудлардаги «Ватанпарварлар» боғларида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан бевосита таништириш;
Мудофаа вазирлигининг Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази Қибрай спорт мажмуаси базасида «Стендли отиш» ва ўқотар қуроллардан отишни пулли асосида йўлга қўйиш.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб ички туризм инфратузилмаси бўйича аҳоли ҳамда туристларнинг хабардорлигини таъминлаш имконини берувчи, шунингдек қуйидаги техник имкониятларни назарда тутувчи «Tourist map» интерактив портали синов тариқасида Самарқанд шаҳрининг халқаро аэропортида ишга туширилади:

аэропорт, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, тарихий, маданий, кўнгилочар, овқатланиш ва шу каби жойлар ҳамда уларга етиб бориш маршрутлари ҳақида маълумот тақдим этиш;
аҳоли ва туристларнинг саёҳат қилиш муддати ва қизиқишидан келиб чиқиб, саёҳат режасини тузиб бериш ва матрицали штрих код (QR-код) орқали мобил қурилмасига ўтказиб олиш имкониятини яратиш;
туристлар оқими юқори бўлган давлатлар тилларида ахборот бериш ҳамда тегишли ҳудуднинг харитаси намойиш этиб бориш.
Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда тажриба ўтказиш даврида аэропорт, темир йўл вокзаллари ҳамда чегара ўтиш пунктларида туристларга бир ой фаол туристик сим-карталарни мобил алоқа операторлари томонидан бепул бериш амалиёти жорий қилинади.

Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар:

«Tourist map» интерактив порталини яратиш ишларини якунлаш ҳамда Самарқанд шаҳрининг халқаро аэропортида интерактив портал ускуналари жойлаштирилишини таъминлайди;
«Tourist map» интерактив портали ускуналари атрофида бепул WiFi зоналарини ташкил этади;
«Tourist map» интерактив порталининг мобил иловасини ишга туширади.
«Tourist map» интерактив портали ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш, ишга тушириш, кейинчалик функционал имкониятларини кенгайтириш, техник хизмат кўрсатиш ҳамда интерактив портал ускуналарини харид қилиш, сақлаш ва таъмирлаб бориш харажатлари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Туризм қўмитаси тажриба якунлари бўйича иқтисодий, молиявий ва туристик таҳлилларни амалга оширади ва унинг асосида Tourist map интерактив порталини мамлакатнинг бошқа туризм оқими юқори бўлган ҳудудларнинг аэропорт, темир йўл вокзаллари, автовокзалларида ишга тушириш юзасидан 2026 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритади.

Туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, транспорт-логистика соҳасини ва бизнес жараёнларини рақамлаштириш мақсадида 2024 йил якунига қадар:

Транспорт вазирлиги Туризм қўмитаси билан биргаликда автотранспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий компаниялар (Hertz, Avis, Sixt каби) фаолиятини мамлакатнинг аэропорт ва темир йўл вокзаллари ҳудудларида йўлга қўйиш учун қулай шароитлар яратиш чораларини кўради;
Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ҳудудлар бўйича туристик йўналишлар ва объектларни қамраб олувчи рўйхатни шакллантириб, Аппле ва Гоогле халқаро хариталарга тақдим этилишини ва мунтазам равишда реестри янгилаб борилишини таъминлайди.
Бундан ташқари, 2024 йил якунига қадар Марказий банкка Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси билан биргаликда халқаро онлайн тўлов компаниялари (Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay каби) билан музокара ўтказиб ушбу воситаларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўйиш, зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

Тошкент вилояти ҳокимлигига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи ва янгиланган 2025−2027 йилларда Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш топширилди ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланди:

Тошкент вилоятида ички туризмни иқтисодиётнинг устувор тармоғи сифатида ривожлантириш бўйича узоқ муддатли комплекс ривожлантириш режасини белгилаш;
туристик-рекреацион зоналарда давлат-хусусий шериклик ва кластер ёндашувига асосланган комплекс инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш;
туристларнинг узоқ муддатга қолиши ва такроран келишлари учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, туман (шаҳар)ларни ўзаро боғловчи туристик йўналишларни ишлаб чиқиш;
ҳар бир ҳудудда туризм объектларига олиб борувчи йўл кўрсаткичлар (навигациялар)ни ишлаб чиқиш орқали туристларга қулайликлар яратиш;
ҳудудларнинг табиий ҳолатини ҳамда қишлоқларнинг асл қиёфасини сақлаган ҳолда, сайёҳларни миллий маданият ва қадриятлар билан таништириш.
Қарор 2024 йил 26 сентябрда кучга кирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

"Сизлар бизга террорчи, биз эса сизларга сув берамиз"

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Нью-Деҳлида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

"Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлуб этди, Родри 2024 йил сентябридан бери биринчи марта ўйнади

"Манчестер Сити" ўз майдонида АПЛнинг 37-турида "Борнмут"ни мағлуб этди - 3:1.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

Зеленский Украинани вайрон қилишда айбланган

Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .

Шавкат Мирзиёев Украина можаросини қандай ҳал қилиш кераклигини айтди

Бу ҳақда у Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитидаги нутқида фикр билдирди.

Instagramʼдаги изоҳ сабаб Самарқандда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 2 мактаб мактаб ўқувчилари иштирокидаги жанжалда ўқувчилардан бири ҳалок бўлди. Воқеа дарсдан сўнг содир бўлган.

Байден ҳақида даҳшатли даъво: “Умри 1,5 йилдан кўп қолмаган”

Саратоннинг тезкор шакли ташхиси қўйилган Байденнинг умри 12 ойдан 18 ойгача қолган бўлиши мумкин.

Қизлар армияда хизмат қилмаган йигитларга турмушга чиқмаслиги керак

Қирғизистонлик депутат Надира Нарматова парламент йиғилишида шундай фикр билдирди.

Сурхондарёда фуқаролар қовундан заҳарланаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда фастфуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаги кесиб ташланди

Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

АҚШ Эрон ядровий иншоотларига яқин орада зарба беришини эълон қилди

Бу ҳақда вазиятдан хабардор америкалик расмийларга таяниб CНН хабар бермоқда .

Исроил Ғазода ўзини-ўзи мудофаа амалиётини кенгайтирди

Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.

АҚШ бир қанча давлатлар билан фаластинликларни Ғазодан кўчириш имкониятини муҳокама қилмоқда

Қўшма Штатлар Ғазо секторидаги фаластинликларни у ерга вақтинча жойлаштириш имкониятини сўраб бир қатор давлатларга мурожаат қилди.

Қозоғистондан олиб келинган синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Трамп Байденнинг шерикларини хиёнатда айблади

Оқ уй раҳбари тегишли нашр билан Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бўлишди.

Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳазилидаги можаролар фонида истеъфога чиқди

Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.

25 ёшли фуқаро смартфонга қарамликнинг ноёб ва қўрқинчли оқибатларига дуч келди

Япониянинг 25 ёшли фуқароси бўйин мускулларини бошқаришни бутунлай йўқотди ва бошини кўтаролмай қолди. Шифокорлар унга кўп йиллик ғайритабиий тана ҳолатидан келиб чиққан "эгилган бош синдроми" нинг оғир шакли ташхисини қўйишди.

Индонезияда вулқон отилди

Индонезия ҳукумати Левотоби Лаки-лаки вулқони учун энг юқори огоҳлантириш даражасини белгилади.

ЖССТ давлатлари пандемия келишуви учун овоз беришади

“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.

Исроил Ғазода янги операция бошланганидан бери биринчи аскар ҳалок бўлганини маълум қилди

“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.

Путин ва Трамп суҳбати: Россия президенти баёнот билан чиқди

Путин журналистлар билан учрашувда америкалик ҳамкасби Доналд Трамп билан суҳбатдан кейин асосий фикрларини очиқлади.

Путин ва Трамп 2 соат суҳбатлашди: тинчликка умид пайдо бўлдими?

Путин ва Трамп суҳбатлашди. Уларнинг суҳбати тахминан 2 соат давом этди. Россия раҳбари аллақачон матбуот олдига чиқди.

Дунёдаги энг йирик иш берувчилар рўйхати эълон қилинди

Жаҳондаги энг катта учта иш берувчи ташкилот қаторида қуйидагилар турибди.

АҚШ молия вазири: Божлар яна оширилиши мумкин

АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди, деб хабар берди «Блумберг» телеграм-канали.

Руминияда президентлик сайлови: Бухарест мэри етакчилик қилмоқда

Руминияда президентлик сайловининг иккинчи турида овозларнинг 90 фоизи санаб чиқилган ҳолда, Бухарест мэри — ҳокимият коалицияси номзоди 53,67 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди, деб хабар берди «Блумберг» телеграм-канали.

Руминияда президентлик сайлови: Бухарест мэри етакчилик қилмоқда

Руминияда президентлик сайловининг иккинчи турида овозларнинг 90 фоизи санаб чиқилган ҳолда, Бухарест мэри — ҳокимият коалицияси номзоди 53,67 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.

Дуров Францияни Руминия сайловларига таъсир ўтказишга уринишда айблади

Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.

Исроил Ғазога озиқ-овқат импортига рухсат берди

Бу ҳақда яҳудий давлати бош вазири Бенямин Нетаняхунинг идораси хабар берди.

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан янги меҳнат шартномасини 2027 йилгача имзолайди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта маълум қилди.

Ғазодаги ҳужумда бир кечада 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Сомалида ҳарбий хизматчиларнинг портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда СМС Сомали телеканали Ҳ ижтимоий тармоғида маълум қилди .

Мадриднинг асосий аеропортини 500 га яқин уйсизлар эгаллаб олган

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги асосий аеропортда яшовчи уйсизлар сони 500 нафарга етди.

Макрон: Ғазодаги вазият инсонпарварликка зид

Франсия президенти Эммануел Макрон Ғазо секторидаги гуманитар ҳолатни «инсонпарварликка зид» деб баҳолади.

Путин кўпроқ Украина ҳудудларини эгаллаб олишга қодир эканлигига ишонади, аммо Трампни қаттиқ асабийлаштиришни истамайди - CNN

Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.

Америка қамоқхонасидан 10 нафар маҳбус ҳожатхона тешигидан қочиб кетди - Reuters

Қочқинлар кетишдан олдин деворга табассум белгисини чизиб, "Биз айбдор эмасмиз" ва "Бу жуда осон бўлди, лол" деган хабарларни қолдиришга улгурди.

Favqulodda ҳолатларда нима қилиш керак?

Муҳим телефон рақамлари маълум қилинди.

FT: Путин АҚШ, Европа ва Украина тайёрлаган 22 банддан иборат сулҳ режасини ҳатто кўриб чиқишни ҳам истамади

Нашр манбаларига кўра, ушбу 22 банддан иборат режа Украина ва АҚШ амалдорлари ўртасидаги телефон суҳбатида батафсил муҳокама қилинган.

Россия Истанбул музокараларида Харкив ва Сумини босиб олиш билан таҳдид қилган — The Economist

Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.

АҚШ Европа қитъасидан қисман қўшин чиқариш масаласини муҳокама қилади

АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.

Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

Уларни калтаклаган 3 нафар ўқувчи ҳибсга олинган.

Жабалия вайроналари остидан инграган овозлар эшитилмоқда

Жабалиядаги гувоҳлар вайроналар остидан ҳамон фарёдлар эшитилаётганини айтмоқда.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Мединский: "ҳеч қачон русларни алдашга ва улардан бирор нарса ўғирлашга уринманг"

Мединский музокараларнинг биринчи куни ҳақида Бисмаркка нотўғри нисбат берилган иқтибослар билан сўзлади.

Албания бош вазири Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди

Албания бош вазири Эди Рама Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди.

Трампнинг триллион долларлик ташрифи: Яқин Шарқдаги тарихий сармоялар!

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.

Россия ҳарбийлари журналистлар қўним топган меҳмонхоналарни қасддан ўққа тутмоқда

Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.

Истанбулда тинчликка янги қадам: Россия ва Украина 1000 киши алмашиши бўйича келишди!

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Истанбулда бўлиб ўтган Россия ва Украина делегациялари учрашуви натижалари ҳақида гапирди.

Исроил армияси Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларига ҳужумларини давом эттирмоқда

Wafa ахборот агентлиги хабар қилишича, Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Қирғоқ шимолидаги Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларида рейдлар ўтказиш, биноларни бузиш ва аҳолини кўчириш амалиётларини давом эттирмоқда.

Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Аёл йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган бўлган.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкентдаги ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди

Ёнғин тўғрисида хабар 23:58 да келиб тушган бўлиб, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 00:03 да етиб борган

Андижонда вояга етмаган бола Spark ҳайдаб, ЙТҲга учради

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Барселонада автомобиль футбол мухлислари устига ҳайдалди

Бу ҳақда BBC хабар берди.

Фаластинлик қочқинлар сони 7 миллионга етди

Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.

Трампнинг "Мега келишуви": Яқин Шарқ учун янги тартиб

Бу ҳақда Israel Hayom юқори мартабали манбага таяниб ёзади.

Берлиндаги Фаластин тарафдорлари намойишида 10 нафар полициячи яраланди

Бу ҳақда Билд нашри хабар берди .

ФҚБнинг собиқ раҳбари Трампга таҳдид солаётган пайтда қўлга олинди

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик департаменти раҳбари Кристи Ноэм Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Англия жанубидаги тарихий автомобиль ишлаб чиқариш маркази ёниб кетди

Бу ҳақда “Репорт ” хабар бермоқда Ойна маҳаллий ҳокимият органларига таяниб.

Ғазодаги қурбонлар сони 53 мингдан ошди

2023 йил 7 октябрда Исроил ҳарбий тажовузи бошланганидан буён Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 53 010 нафарга етди. Бу ҳақда чоршанба куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди, деб ёзади Anadolu.

"Уларнинг вазифаси - Москвадан вовуллаш": Украина Ташқи ишлар вазирлиги Лавров ва Захарованинг баёнотларига муносабат билдирди

ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.

Россиянинг нефт экспортидан тушуми апрель ойида кескин камайди — ХЭА

Март ойига нисбатан тушум 1,13 млрд долларга камайган. Бу экспорт ҳажми ёки нархдаги пасайиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“Россия нефти қўлга тушмасдан ўтмоқда” — ЕИ тан олади: ресурс етишмайди

Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.

ЖСТ раҳбари: Глобал савдо инқироздадир

Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама тариф келишувлари адолатли савдонинг асосий тамойилини бузиши мумкин.

Ўзбекистон Россияда Топ-10 севимли саёҳат йўналишига кирди

Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.