Ўзбекистонда автокредит ставкалари ошди

Ўзбекистонда автокредит ставкалари ошди

Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб автомобиль харид қилиш учун банклар томонидан ажратиладиган кредитлар ставкаси ошди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz»

2020 йилнинг октябрида ўтказилган таҳлилга кўра, деярли барча банклардан автокредирлар ставкаси 23 фоиз ва ундан кам бўлган. Бироқ январдан бошлаб банкларнинг аксариятида у 26 фоизга чиққан ёки ундан ҳам ошиб кетган. Бу 2019 йилга кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, бошланғич тўлов миқдорлари ҳам ошган.

Ставкаларнинг ошиши Марказий банк томонидан 2020 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилиб, 2021 йил 1 январгача амалда бўлган «мақбул фоиз ставкалари» сиёсатига боғлиқ бўлиши мумкин. Мақбул ставкалар — миллий валютадаги депозитлар бўйича 18 фоизли ставкалар, миллий валютадаги кредитлар бўйича — 24 фоизгача, тадбиркорлик субъектлари учун хорижий валютадаги кредитлар бўйича — 8 фоизгача бўлган ставкалар ҳисобланган. Ўшанда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидов регулятор банкларни пул воситалари ва пруденциал чораларни қўллаш орқали оқилона фоиз сиёсатини олиб боришни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилганини айтганди.

«Талабнинг ортиши кредит ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг ўсишига олиб келади. Ҳозирги кунда бизнес учун кредит ставкаларининг ўртача фоизи 24—26 фоизга, жисмоний шахслар учун чакана кредитлар — 30 фоизгача. Инфляция пасайганига қарамай, кредитларнинг фоиз ставкалари ўсаётгани бизни хавотирга солмоқда», — деган эди у.

Марказий банк статистикасига кўра, июнь ойида сўмдаги кредитларнинг ўртача фоиз ставкалари 23,7 фоизни ташкил этган бўлса, июлда у 20,6 фоизга қадар пасайган, 2020 йил охирида эса — 18,8 фоизга тушган. Депозитлар бўйича ставкалар июлдан декабрь ойига қадар 15,7 фоиздан 14,6 фозига қисқарган. Январь ойи учун маълумотлар ҳозирча эълон қилинмаган.

21 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев регулятор «коронавирус пандемияси ва инқироз сабабли фоиз ставкаларини тартибга солиш бўйича вақтинча чораларни қабул қилган», бироқ 2021 йилдан бошлаб мазкур амалиёт қўлланилмайди.

«Нима сабабдан ёзда мақбул фоиз ставкалари белгиланди? Чунки пандемия ва инқироз шароитида Марказий банк зарурат туғилганида вақтинча тартибга солувчи чораларни қўллаш ҳуқуқига эга. Бу жаҳон тажрибасида бор. Шу сабабли биз июлда мақбул фоиз ставкаларини жорий этдик. Ўшда бу 2021 йил 1 январгача амалда бўлиши айтилганди. Муддат тугади ва айни вақтда мақбул ставкалар сиёсати амалда эмас», — дея таъкидлаганди у.

Марказий банк раиси ўринбосари регулятор банкларнинг фоиз ставкасига аралашишни истамаслигини қайд этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!