Ўзбекистонда 100 ёшли пенсионерларга қанча қўшимча тўлов белгиланган?

Ўзбекистонда 100 ёшли пенсионерларга қанча қўшимча тўлов белгиланган?

Пенсия жамғармаси қонунчиликда ёши 100га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўлов амалга ошириб келинаётганини маълум қилди.  

Хабар берилишича, 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб 100 йил умр кўрган фуқароларга ҳар ойда қўшимча тўлов тўлаш белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур тўлов миқдори 262 минг 470 сўмни ташкил этади.

Бунда:

  • 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади;
  • қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёшга доир энг кам пенсия ойига 513 минг 350 сўм қилиб белгиланган.

Жамғарманинг маълум қилишича, айни пайтда республикадаги 100 ёшга тўлган пенсионерлар сони 683 нафарни ташкил этади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!