Ўзбекистон ва Қозоғистон Орол денгизининг қуриб қолган қисмидан чегара ўтказади

Ўзбекистон ва Қозоғистон Орол денгизининг қуриб қолган қисмидан чегара ўтказади

2019-йилнинг 10-14-июн кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, учрашувда давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилди ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси участкасида дала демаркация ишлари бажарилиши юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунларида делегация раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Қозоғистон Республикаси ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича Элчиси Зулфия Аманжолова тегишли Баённомани имзоладилар.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!