Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ сенатори билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ сенатори билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча АҚШ сенатори Стив Дейнс билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"АҚШ сенатори Стив Дейнс жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз. Сенаторнинг Ўзбекистон билан "хазиналар штати" дея аталмиш Монтана штати ва АҚШ ўртасида барча йўналишларда алоқаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлаймиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. —Мулоқот чоғида минтақавий ва глобал кун тартибини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, энергетика, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик учун улкан салоҳиятни рўёбга чиқариш йўлларини муҳокама қилдик".

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Вакиллар палатаси делегацияси билан музокаралар ўтказди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!