Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама этилди

Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама этилди

Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адкҳам Икрамовнинг Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Даставвал, учрашув давомида Ўзбекистонда спортчилар учун яратилаётган имкониятлар тўгрисида батафсил маълумот берилди.

Б.Атамкулов Ўзбекистон оммавий спортни ривожлантириш борасида салмоқли муваффақиятларга эришаётганини ва бу Қозоғистон учун Ушбу йўналишда ишлашга туртки бўлаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Қозоғистон вакиллари томонидан Давлатимиз раҳбари сиёсати туфайли Ўзбекистонда эшкак эшиш, шахмат ва хоккей, бокс ва яккакураш каби спорт турлари жадал ривожлана бошлагани таъкидланди.

Учрашув давомида Ўзбекистон делегациясининг ИВ Жаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этиши масаласи алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма спорт тадбирлари ва ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, икки давлат жисмоний тарбия олий ўқув юртлари раҳбарияти ўртасида бевосита алоқаларни ўрнатиш, спорт тадбирларининг календар режаларини алмашиш ва шу каби бошқа масалаларда келишиб олишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!