​​Ўзбекистон ипотека кредити беришда янги форматга ўтмоқда

​​Ўзбекистон ипотека кредити беришда янги форматга ўтмоқда

Ўзбекистон 2020 йилдан уй-жой қуришни молиялаштириш бўйича янги форматга ўтади, бу эса босқичма-босқич ипотека ставкалари камайишига олиб келади. Бу ҳақда янги молия вазири Тимур Ишметов (суратда) маълум қилган.

Гап нимада?

Молия вазири Тимур Ишметов 24 февраль куни қурувчи ташкилотлар вакиллари билан учрашган. Ўша пайтда у вазирнинг биринчи ўринбосари эди.

Асосий масала Ўзбекистондаги ипотека сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва ислоҳ қилиш бўлган. Вазирнинг айтишича, энди ипотека кредитига молия вазирлиги аралашмайди, барини банклар ихтиёрига қўйиб беради.

Иқтибос

"Ўзбекистон 2020 йилдан уйларни мутлақо янги қоидалар асосида қуришга ўтади. Давлат қурилишни тўғридан-тўғри молиялаштиришни тўхтатади ва энди ипотека кредитини таъминлаш тижорат банклари орқали амалга оширилади. Бу эса хусусий секторларга бозор талабларига мос уйларни эркин қуриш имкониятини беради", деган Ишметов.

Адолатли ипотека

Шунингдек, Тимур Ишметов адолатли ипотека ставкаси қанақа бўлишини ҳам айтиб ўтган. Унингча, адолатли ипотека ставкасига ҳеч ким аралаша олмаслиги керак. Ҳозир Молия вазирлиги 15-16 фоиздан ресурс ажратмоқда ва бу орқали банкларга 8 фоизгача маржа қўйиш имкони бериляпти.

Вазирнинг айтишича, янги усул ипотека кредити ҳудудга қараб ҳар хил бўлишини таъминлайди. Масалан, уй сотилиши қийин бўлган жойларда ставка камроқ, аксинча, уй бозори чаққон ҳудудларда ставка кўпроқ белгиланади.

Сўнгги 3 йилда давлат дастури доирасида ўртача 52 минг квартира қурилган, бу 2016 йилдагига нисбатан 2 баравар кўп. 2020 йилда 145 мингта квартира қуриш режалаштирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!