Ўзбекистон – Ҳиндистон учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

Ўзбекистон – Ҳиндистон учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

Эртага Осиё кубогининг 2-турида ўтказиладиган Ўзбекистон терма жамоаси билан Ҳиндистон жамоаси ўртасидаги баҳсни хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Фу Минг бош ҳакамлик қиладиган Ўзбекистон – Ҳиндистон учрашувида унга ҳамюртлари Жоу Фей ҳамда Жанг Ченг қанотларда ёрдам кўрсатади. Мазкур ўйинда захира ҳаками вазифасини иорданиялик Аҳмад Муҳаммад бажаради.

Айтиш лозим, Ўзбекистон-Ҳиндистон баҳсини бошқариб борадиган хитойлик Фу Минг Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридаги “Шаржа”(БАА) – Насаф “дуэли”да бош ҳакамлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қатарда ўтаётган қитъа кубогида “Б” гуруҳида иштирок этмоқда. Терма жамоамиз 1-тур ўйинида Сурия терма жамоаси билан дуранг (0:0) натижа қайд этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!