"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркаси бўлиб ўтди

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркаси бўлиб ўтди

Ҳукуматнинг тегишли топшириғига биноан бугун 27-март кунида "City Palace" меҳмонхонасининг форумлар залида "Ички туризм йўналишидаги туроператорлар маҳсулотларини туристларга тақдим этиш ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш" мақсадида кенг қамровли ярмарка ташкил этилди. Ярмарка туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун Б2Б учрашувлар, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун катта дебоча бўлди.

Тадбирда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субектлари, касаба уюшмалари, меҳмонхона, хостел, тур оператор, тур агентликлар, банк ҳамда суғурта компаниялари кенг қамровли учрашувлар ташкил этишди. Дўстона руҳда ташкил этилган ҳамкорлик келишувлари янги туристик маршрутларни яратиш, саёҳатларда инновацион лойиҳаларни жорий этиш каби таклифлага тўла бўлди. Қолаверса ушбу ярмарканинг марказий ғояси аҳоли орасида саёҳат маданиятини шакллантириш ва Тошкентнинг туристик салоҳиятини етарли даражада тарғиб этиш десак муболаға бўлмайди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Касаба уюшмалари федерацияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси ҳамда бир қанча ташкилот рахбарлари Тошкентнинг ҳамда соҳадаги имкониятлар ҳақида нутқ сўзлаб барча меҳмонларни ушбу кун билан самимий табриклашди.

Дастур якуни билан барча иштирокчилар учун хусусан талаба ёшлар иштирокида доубле даcер афтобусларида Тошкент шаҳри бўйлаб инфотур ташкил этилди. Ўйлаймизки олдинда шу турдаги ярмаркалар шаҳримизнинг туристик жозибасини яна қайта жонлантиришга хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!