“Uzbekistan Global Tour-2023" ғолиблари аниқланди

“Uzbekistan Global Tour-2023" ғолиблари аниқланди

Тошкентдаги “Universal Horses Stable” мажмуасида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour-2023" мусобақасининг олтинчи тур беллашувлари ўтказилди.

Бу галги баҳсларда Қозоғистон ва Беларусь мамлакатларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар билан биргаликда ҳамюртларимиз ҳам ўз маҳоратларини намойиш этди.

Қайд этиш жоиз, турнир келаси йил ўтказиладиган нуфузли мусобақалар олдидан асосий терма жамоага номзод спортчиларни саралаб олиш, иқтидорли ёшларни кўздан кечириш имкониятини тақдим қилди.

Беллашувлар якунида Иброҳим Йўлдошев “Ф”, Фирдавсбек Давронбеков “C”, Алишер Эркинов “Э”, Оқил Собиржоновт“Д”, Ҳумоюн Абдуллаев “В”, Сергей Антонович “А” тоифасида ғолибликни қўлга киритди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!