Ўйнашмагин арбоб билан: Алишер Усмонов етказилган маънавий зарар учун товон пули оладиган бўлди

Ўйнашмагин арбоб билан: Алишер Усмонов етказилган маънавий зарар учун товон пули оладиган бўлди

Москванинг Басман суди бизнесмен Алишер Усмоновнинг талабини қаноатлантирди ва уни жиноий “авторитет” Захарий Калашов (Шакро Молодой) билан алоқалари ҳақидаги учта хабарни ўчириб ташлаш тўғрисида қарор қилди. бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
“Усмоновнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилиши керак. Жавоб берувчи мақолаларни ўчириб ташлаши, раддия эълон қилиши ва даъвогарга маънавий зарарни қоплаш учун 50 минг рубль тўлаши керак”, дейилади қарорда.
 
Тадбиркор Москва судига уни Шакро Молодой номи билан машҳур Захарий Калашов ва бошқа жиноий гуруҳлар билан алоқалари ҳақидаги мақолаларни ўчириб ташлаш талаби билан мурожаат қилган. У маънавий зарарни қоплаш учун 50 минг рубль миқдорида компенсация ҳам талаб қилган.
 
Гап “Алишер Усманов. Статус: “авторитет”, “Алишер Усманов в деле Шакро” ва бизнесменнинг жиноий олам билан алоқалари ҳақидаги мақолалар ҳақида бормоқда. Суд ишида “Роскомнадзор” жавоб берувчи сифатида жалб этилган. 

Qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!