Ўртачирчиқда ЙТҲ: Воқеа бўйича изоҳ берилди

Ўртачирчиқда ЙТҲ: Воқеа бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда “Ўғлини автомобиль уриб юборгани ҳақида ота мурожаат қилмоқда” сарлавҳаси остида видео тарқалган.

12 сентябрь куни соат 01:30 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудида “Матиз” ва “Дамас” русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида “Дамас” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четида турган 2007 йилда туғилган пиёда А.К.ни уриб юборган ва фуқаро А.К. олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

А.К.нинг отаси ижтимоий тармоқларда видеомурожаат билан чиқиб, “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси Миллий гвардия ходими бўлганини ва у қўйиб юборилганини айтган.

Миллий гвардия матбуот хизмати ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

“Давлат рақами 10 Z 954 SA бўлган “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси фуқаро Т.М. айни дамда Миллий гвардия ходими эмас. У олдин Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасининг ходими бўлган ва ўз хоҳиши билан ишдан бўшатилган. Уни олдиндан таниган фуқаролар томонидан берилган маълумотга кўра ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирда Миллий гвардия ходими деб ёдга олинган”, дейилади унда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълумот беришича, олиб борилган дастлабки тергов олди суриштирув жараёнларида “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси Нурафшон шаҳар тиббиёт бўлими шифокорининг хулосасига кўра маст ҳолда экани аниқланган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!