Ўртачирчиқда 35 000 АҚШ долларига 10 сотих ерни олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Ўртачирчиқда 35 000 АҚШ долларига 10 сотих ерни олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирда, фуқаро Х.М. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга 35 000 АҚШ доллари эвазига Ўртачирчиқ тумани, “Қумовул” ҚФЙ ҳудудидан 10 сотих бўш ер майдонини танишлари орқали олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!