Украинадан хабар: Россия Белгородда бир неча киши ҳалок бўлганини айтмоқда

Украинадан хабар: Россия Белгородда бир неча киши ҳалок бўлганини айтмоқда

Украина Белгородга зарба берди, 6 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Россия расмийлари.

Украинанинг Россия билан чегарадош Белгород вилоятига берган зарбалари оқибатида олти киши ҳалок бўлди, деди маҳаллий губернатор.

Белгород губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, Ракитное қишлоғидаги портлашда беш киши ҳалок бўлган, ўнлаб киши жароҳатланган.

Унинг сўзларига кўра, яна 13 киши яраланган, олти нафарининг аҳволи оғир, жумладан, 16 ёшли йигит реанимацияда.

Бомбардимонда 12 турар-жой биноси, иккита дўкон ва еттита автомобиль зарар кўрган.

Ракитное Украина билан чегарадан атиги 10 километр узоқликда жойлашган.

Кейинроқ Гладков Телеграм хабар алмашиш иловасида жанубдаги Соловевка қишлоғида бир киши украиналик дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини ёзган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!