Шаҳрам Ғиёсов Теренс Кроуфорд билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди

Шаҳрам Ғиёсов Теренс Кроуфорд билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи, WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турган Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Теренс Кроуфорд ҳақида гапирди.

“Ҳеч нарса деб бўлмайди. Агар мен жаҳон чемпиони бўлсам, у эса яна бизнинг вазнга қайтса, жанг қилишимиз мумкин.

Канело билан жуда қизиқарли жанг бўлиши мумкин. Лекин унинг Саулга кучи етмайди. Алварес жуда ҳам бақувват, Кроуфордни Исроил (Мадримов) қийнади, Канело Исроилдан ҳам кучли”, — деди Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Кроуфорд супер ярим ўрта вазнда WBA камари соҳиби, ўзбекистонлик Исроил Мадримов билан жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!