«ПСЖ» Мбаппе билан судлашишга қарор қилди

«ПСЖ» Мбаппе билан судлашишга қарор қилди

«ПСЖ» Килиан Мбаппе олдидаги қарзини тўламоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бугун Франция Профессионал футбол лигаси (LFP) юридик қўмитаси Париж клубига «Реал»га ўтган форвардга 55 миллион евро тўлашни буюрган эди.

Бироқ «ПСЖ» футболчига бу суммани тўламоқчи эмас, деб ёзади "L'Equipe". Парижликлар улар қонуний ҳаракат қилишган ва меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ ишларни кўриб чиқадиган судда кўриб чиқишга тайёр деб ҳисоблашади.

Пресс-релизда клуб бу масала юқори юрисдикцияга юборилишини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!