Словакия 2022 йилдан буён Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари туфайли 3,9 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрди, бу эса мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Братиславадаги савдо вакили Сергей Ступар «Известия » нашрига берган интервьюсида маълум қилди .
Унинг таъкидлашича, 2018–2021 йилларда Словакиянинг Россияга экспорти йилига қарийб 2 миллиард долларни ташкил этган. Бироқ 2022 йилда у 670 миллион долларга, 2023 йилда 400 миллион долларга тушиб кетган, жорий йилнинг олти ойида эса атиги 117 миллион долларни ташкил қилган.
«Словакияга тўғридан-тўғри йўқотишлар камида 3,9 миллиард долларни ташкил этди», деди Ступар ва энг катта зарарни Россия хомашёси ва транзитига қарам бўлган компаниялар кўрганини таъкидлади.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.