iPhone 16 зарядлаш тезлиги маълум бўлди

iPhone  16 зарядлаш тезлиги маълум бўлди

Янги Apple смартфонларининг қувват олиш тезлиги 50 фоиздан кўпроққа ошди. Бу ҳақда 9to5Mac нашри хабар берди .

Хитой сифат сертификатлаш маркази iPhone 16 церийали смартфонларини синовдан ўтказди ва техник маълумотларни ошкор қилди. Маҳаллий регулятор маълумотларига кўра, барча янги Apple қурилмалари моделлари 45 ваттгача симли зарядлашни қўллаб-қувватлайди.

ОАВ журналистларининг фикрича, бу сезиларли ютуқ: iPhone 15 ва iPhone 15 Про моделлари сим орқали қувват олишда максимал 27-29 ватт қувватда ишлаган. MagSafe орқали симсиз зарядлаш 15 ватт билан чекланган эди.

Муаллифлар, шунингдек, Apple ўз тақдимотларида одатда смартфон аккумуляторларининг сиғими ва симли қувватланиш тезлиги ҳақидаги техник маълумотларни ошкор қилмаслигини таъкидлади. Бироқ 9 сентябрь куни компания iPhone 16ънинг MagSafe орқали симсиз зарядлаш қуввати 25 ваттга етиши мумкинлигини айтди . Бироқ, бу фақат мос келадиган қувват адаптеридан фойдалансангиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!