Украинада ичида аёллар бўлган гўзаллик салонини ёқиб юборишди (ВИДЕО)

Украинада ичида аёллар бўлган гўзаллик салонини ёқиб юборишди (ВИДЕО)

Львовда 30 ноябрь, сешанба куни номаълум шахслар мижозлари бўлган гўзаллик салонини талон-тарож қилиб, ёқиб юборди. Бу ҳақда Варта1 хабар бермоқда.

Жабрланганларнинг сўзларига кўра, номаълум шахслар Шота Руставели кўчасидаги гўзаллик салонига бостириб киришган. Улар барча ходимларни ерга ётишга мажбурлаб, қимматбаҳо буюмларини олиб, бинони ёқиб юборишган.

Хабар қилинишича, ҳужумчилар ходимларни калтаклаган ва иккита мобил телефонни ўғирлаган.

Воқеа жойида полиция, қутқарувчилар, тиббиёт ходимлари ва газ хизмати ишламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!