Украина икки ой ичида МДҲ таркибидан чиқиши мумкин

Украина икки ой ичида МДҲ таркибидан чиқиши мумкин

Украина президенти Петр Порошенко март ойининг охирига қадар Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) таркибидан чиқиш бўйича расмий ҳаракатни бошлаши мумкин. Бу тўғрида Известия нашри ҳукумат таркибидаги манбаларига асосланиб хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, бу қадам 31 март куни ўтказиладиган сайловлар олдидан Порошенконинг рейтингини кўтариш мақсадида қўйилмоқда. Президент ушбу қарор Россия билан муносабатларнинг ёмонлашуви, Керч бўғозидаги муаммолар, дўстлик алоқаларининг узилиши кабилар таъсирини камайтириб, сайловолди курашларда унинг имкониятларини оширади, деб ҳисобламоқда.

Бошқа бир манбанинг маълум қилишича, Украина қатор келишувларни бузгани ҳамда бадал пулини тўламай келаётгани сабаб аллақачон МДҲ аъзоси ҳисобланмайди. Унинг маълумотига кўра, ҳамдўстликни батамомо тарк этиш учун ҳаракат намойишкорона маросим ҳамда сиёсий характерга эга .

2018 йилнинг баҳорида Порошенко МДҲ доирасидаги Украина учун халқаро келишувлар бўйича фаолиятни тўхтатиш бўйича қарор чиқарган эди. У фақат мамлакатнинг миллий манфаатлари билан боғлиқ келишувларнигина сақлаб қолишга буйруқ берган.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги 1991 йилнинг декабрь ойида ташкил этилган. Ҳамдўстлик келишувлари Россия, Беларусь ҳамда Украина бошчилигида имзоланган. Украина МДҲ қарорини имзоламаган, шу сабаб у иштирокчи ҳисоблансада, юридик жиҳатдан ташкилот аъзоси ҳисобланмайди.

lenta.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!