Ўгай синглисидан сўнг Ким Кардашьян ҳам коронавирусга қарши курашга 1 миллион доллар хайрия қилди

Ўгай синглисидан сўнг Ким Кардашьян ҳам коронавирусга қарши курашга 1 миллион доллар хайрия қилди

Америкалик модель, актриса Ким Кардашьян коронавирус эпидемиясига қарши курашга ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилди. 39 ёшли юлдузга қарашли SKIMS кийим бренди коронавирус туфайли мураккаб вазиятда қолганлар учун 1 миллион доллар хайрия қилди, деб ёзади Cosmopolitan.

«Коронавирусдан зарар кўрган оилалар, она ва болаларни шундай мураккаб даврда қўллаб-қувватлаш учун SKIMS томонидан миллион доллар ажратилишини фахр билан маълум қиламан», — деб ёзган Ким.

SKIMS 30 мартдан янги коллекцияни сотувга чиқаради. Канье Уэстнинг турмуш ўртоғи ҳисобланган Ким савдолардан олинган даромад фоизларини ҳам ночорларга ёрдам сифатида сарфлашни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Ким Кардашьяннинг ўгай синглиси Кайли Женнер ҳам коронавирус пандемияси билан курашаётган тиббиёт ходимларига ҳимоя кийимлари ва ниқоблар сотиб олиш учун бир миллион доллар ажратганди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!