"Уч соатда манзилга элтади": Самарқанд-Тошкент автобус қатнови йўлга қўйилди

"Уч соатда манзилга элтади": Самарқанд-Тошкент автобус қатнови йўлга қўйилди

17 апрель кунидан Самарқанд-Тошкент шаҳарлараро автобус қатнови йўлга қўйилди, деб хабар қилди Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Самарқанд-Тошкент шаҳарлараро замонавий автобус қатнови Самарқанд шаҳридаги автомобиллар Бош бекати орқали йўлга қўйилган.

Мазкур йўналиш бўйича ҳар куни эрталаб соат 07:00, 09:00, 10:00 да Самарқанд шаҳридан ва куннинг иккинчи ярмида, яъни соат 13:30, 16:00, 18:00 да Тошкент шаҳридан ҳаракатланиши белгиланган.

Йўналиш бўйича ҳаракатланиш вақти 3 соатни ва чипта нархи 1 йўловчи учун бир томонга 25 минг сўмни ташкил этади (автобус 55 та ўринга эга).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!