Туркманистонда қурол импорти қанчага ошгани маълум бўлди

Туркманистонда қурол импорти қанчага ошгани маълум бўлди

Туркманистон жорий йилда қурол импортини сезиларли даражада оширди. Бу ҳақда Aвстралия Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан тузилган дунё мамлакатларининг тинчлик йиллик рейтингида маълум қилинган.

Қайд этилишича, энг кўп қурол импорти Aрманистон, Туркманистон ва Қатар давлатлари томонидан амалга оширилган. Тадқиқотларга кўра, 163 мамлакатнинг 92 тасида қурол импорти кўрсаткичи ошган. Ўртача ўсиш 4 фоизни ташкил этади.

Жорий йилдаги қурол-яроғ импорти бўйича кўрсаткичи бутун дунёда сезиларли даражада ошган (ва энг катта яхшиланиш – терроризм тарқалишида, у ўртача 7 фоизга камайди). Бироқ, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, дунёда энг кўп қурол импорти 2012 йилда бўлган.

Шу билан бирга, Туркманистон фуқаролари энг кам зўравонликка учраган мамлакат сифатида қайд этилган. Бу кўрсаткич 1 фоизни ташкил қилади. Ушбу рўйхатда охиридан иккинчи ўринни Ўзбекистон ва Япония 3,1 фоиз кўрсаткич билан, учинчи ўринни 4 фоиз кўрсаткич билан Сингапур эгаллаб турибди.

Хабарга кўра, тадқиқотчилар Туркманистондаги жиноятчилик даражаси тўғрисидаги маълумотларни қаердан олгани номаълумлигича қолмоқда. Мамлакат расмийлари бундай статистикани эълон қилмайди, расмий оммавий ахборот воситалари ҳатто алоҳида жиноятлар ҳақида ҳам хабар бермайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!