Туркия Россиядан яна С-400 зенит-ракета мажмуаси сотиб олмоқчи

Туркия Россиядан яна С-400 зенит-ракета мажмуаси сотиб олмоқчи

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуасининг иккинчи партиясини сотиб олиш режалаштирилганини маълум қилди. «Келгусида қайси давлатдан қандан тизимни сотиб олишимизга ҳеч ким аралаша олмайди», – деди у Американинг CBS телеканалига берган интервьюсида.

Анқаранинг ушбу қарори Туркия ва АҚШ ўртасидани кескинликни кучайтириши ҳамда Вашингтоннинг Анқарага қарши янги сакциялар жорий этишига сабаб бўлиши мумкин.

АҚШнинг фикрича, С-400 тизими F-35 қирувчи самолётлари ва НАТОнинг бошқа мудофаа тизимларига хавф солади. Туркия эса НАТО аъзоларининг бирортасидан мақбул вақтда ҳаво мудофаа тизимини сотиб ололмаётганини айтмоқда.

Анқара Россиядан С-400 тизимини сотиб олгани учун АҚШ Туркиянинг Мудофаа саноати бошқармаси раҳбарларига қарши санкциялар жорий қилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Россия 2017 йилда С-400 бўйича 2,5 миллиард долларлик шартнома имзолаган эди. Тизимни Туркияга етказиб бериш 2019 йилда бошланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!