Туристик чартер поезд ҳаракати

Туристик чартер поезд ҳаракати

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда сайёҳликни ривожлантириш, юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳларга юқори даражадаги туристик хизматларни коърсатиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида 2024-йилда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ҳамда Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen" ва Англиянинг "Golden Eagle Luxury Trains" туристик компаниялари ҳамкорлигида 14 га яқин туристик чартер поездлар ҳаракатланиши режалаштирилган.

Ушбу туристик чартер поездлар АҚШ, Австрия, Малайзия, Шветсария, Германия, Англия, Испания, Франция, Люксембург, Канада, Индонезия, Голландия ва Ирландия каби давлатлар сайёҳларига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Мазкур поездлардан бири Тошкент шаҳрига келиб сайёҳларга хизмат кўрсатишни якунлади иккинчиси эса ҳозирги кунда сайёҳларга Самарқанд шаҳрида хизмат кўрсатмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!