Транспорт воситалари импортида мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш Ўзбекистонда 7 йилдан бери (2017 йил) амалда

Транспорт воситалари импортида мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш Ўзбекистонда 7 йилдан бери (2017 йил) амалда

Транспорт воситалари импортида мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш Ўзбекистонда 7 йилдан бери (2017 йил) амалда.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Техник жиҳатдан тартига солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди.

Бугунги кунда республикада транспорт воситаларининг мувофиқлигини баҳолаш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган “Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент асосида аккредитациядан ўтган 11 та сертификатлаштириш идоралари ва 12 та синов лабораториялари томонидан амалга оширилмоқда.

Интернет тармоғида муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларида келтирилган “янги тартиб” аслида 2017 йилдан буён амалда. Бу тартиб бекор қилинган эмас.

Хусусан, Регламентнинг 5-бандига асосан, муомалага чиқарилаётган транспорт воситаларининг мувофиқлигини тасдиқлаш учун транспорт воситалари тури маъқулланади ёки мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!