Трампга "қарши чиқишди!"

Трампга "қарши чиқишди!"

АҚШ собиқ давлат котиби Рекс Теллерсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Украинага нисбатан олиб бораётган сиёсатини танқид қилди, деб ёзмоқда DW.

«Шахсий манфаат учун АҚШ активларидан фойдаланиш нотўғри ҳаракат. Шу сабабли шахсий манфаатни кўзлаб хориж мамлакатларига Америка ёрдамини, қуроллар ёки давлат таъсирини амалга оширишни таклиф қилиш хато усул ва буни ҳамма тушуниб турибди», — дейди Рекс Теллерсон.

29 августда Трамп Украинага ҳарбий ёрдам беришни қайта кўриб чиқишга қарор қилган. Текширув вақтида барча маблағлар музлатиб қўйилганди.

Кейинчалик Киевга ёрдам кўрсатиш қайта бошланди. Сентябрь ойида Трамп ва Украина президенти Валдимир Зеленский ўртасидаги телефон сўзлашуви стенограммаси ошкор бўлиши вазиятни чигаллаштириб юборди.

Ушбу сўзлашув мазмуни ошкор бўлгач АҚШ конгресси вакилларининг палатаси Трампга қарши импичмент эълон қилишга қарор қилди.

АҚШ президентининг мухолифати Трампнинг Зеленский билан суҳбат вақтида уни собиқ вице-президент Жозеф Байденнинг ўғлига нисбатан Украинада тергов ишлари ўтказишга мажбурлаб украиналик ҳамкасбига босим ўтказганликда айбламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!