Тошкентнинг икки тумани ҳудудида бугун газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг икки тумани ҳудудида бугун газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг қатор ҳудудларига 5 август куни соат 10:00 дан 17:30 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.

Олмазор тумани:

  • аҳоли истеъмолчилари — “Ҳастимом” МФЙдаги 197 та ерли хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 2 та.

Шайхонтоҳур тумани:

  • аҳоли истеъмолчилари — “Гулбозор” МФЙдаги 85 та ерли хонадон, 65 та коттеж, 3 та кўп қаватли уйлардаги 244 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 12 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!