Тошкентдан водийга микроавтобус қатнови ташкил этилади

Тошкентдан водийга микроавтобус қатнови ташкил этилади

Президентнинг 2023 йил 26 апрелдаги «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридан Қамчиқ довони орқали Фарғона водийси вилоятларига микроавтобус қатнови ташкил этилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорига мувофиқ шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер танловлари 2024 йилнинг 1 май санасида бўлиб ўтади.

Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz сайти орқали амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!