Россия Украинадаги газ инфратузилмаси объектларига ҳужум қилди

Россия Украинадаги газ инфратузилмаси объектларига ҳужум қилди

Россия Украинанинг «Нафтогаз» компаниясига тегишли инфратузилма объектларига ҳужум қилди.

Бу ҳақда «Нафтогаз»га таяниб, Украина оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

“Бугун, тонгда душман «Нафтогаз» гуруҳининг газ инфратузилма обектларига яна бир бор ҳужум қилди”, — дейилади хабарда.

Бироқ етказилган зарар миқдори ҳақида маълумот берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!